Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ДАВЛАТ МУЛКИ


Шундай моллар борки, уларга шахснинг эгалик қилиши мумкин бўлгани туфайли умумий мулкка эмас, шахсий мулкка киради, айни пайтда уларда мусулмонлар оммасининг ҳаққи ҳам бўлади. Шу эътибор билан улар умумий мулк ҳам, шахсий мулк ҳам эмас, давлат мулки ҳисобланади. Ер ва кўчма ашёлар каби. Давлат мулкида мусулмонлар оммасининг ҳаққи бўлади. Уни тадбир билан ишлатиш эса халифанинг ҳуқуқидир. Бу мулкнинг маълум қисмини хоҳлаган одамига бериши мумкин. Тадбир билан ишлатишининг маъноси шуки, халифа бу мулк устидан тасарруф юритиш ҳуқуқига эга бўлади, шуни мулкчилик дейилади. Чунки мулкчиликнинг маъноси шахснинг ўзи эгалик қиладиган нарсалар устидан ҳукмронлик қилишидир. Демак, халифанинг фикри ва ижтиҳодига қараб тасарруф қилинадиган ҳар бир мулк давлат мулки ҳисобланади. Шореъ маълум молларни давлатга мулк қилиб берган. Уларни халифа ўз фикри ва ижтиҳоди билан тасарруф этади. Ўлжа, хирож, жизя кабилар шулар жумласидандир. Чунки шариат уларнинг сарфланадиган жойини белгиламаган. Агар белгилаганида ва халифа раъйи ва ижтиҳодига ҳавола қилмаганида улар давлатнинг эмас, шариат белгилаган жиҳатнинг мулки бўлиб қоларди. Шунга кўра, закот давлатнинг мулки ҳисобланмайди. Чунки шариат улар сарфланадиган саккиз ўринни белгилаб қўйган. Байтулмол эса уларни ўз жиҳатларига сарфлаши учун захира қилиб туриладиган жойдан бошқа нарса эмас.


Тўғри, умумий мулкни ҳам, давлат мулкини ҳам давлат идора қилиб туради. Лекин бу икки мулк ўртасида фарқ бор. Умумий мулкдан жорий қилинган тадбир асосида ҳамма одамлар бир хил фойдалансалар-да, лекин унинг асл эгалигини давлат ҳеч кимга бериши мумкин эмас. Давлат мулкини эса ҳаммасини муайян шахсларга бериб, бошқаларга бермаслиги жоиз. Халқ манфаати бермасликни тақозо қилади, деб билса, давлат уни баъзи шахсларга бермаслиги ҳам мумкин. Масалан, сув, туз, яйлов ва кўчалардан ҳамма бир хил фойдаланади. Уларни шахсларга бериш мутлақо жоиз эмас. Хирожни эса экин экишлари учун фақат деҳқонларга бериши ҳам, ҳеч кимга бермасдан унга қурол сотиб олиши ҳам мумкин. Фуқаро манфаати учун қайси иш маъқул кўрилса, ўша иш қилинади.

 

70-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143